Испания ҳукуматининг Каталониядаги вакили Энрик Милло полициячилар томонидан референдум иштирокчиларига нисбатан куч қўллангани учун узр сўради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
1 октябрь кунги референдумга овоз беришга келган одамларнинг бир қисми полиция вакиллари томонидан калтакланган эди. Милло шу муносабат билан жабрланганлардан миллий полиция ва фуқаролик гвардияси номидан кечирим сўради.
Шу билан бирга, у Каталония расмийлари одамларни конституцион суд ноқонуний деб топган референдумга келишга чорлаганини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)