АҚШ визасини олиб, океан ортига учиш тадоригини кўраётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг янги мураббийи номи аниқ бўлди.
Нокаутчи боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШ визасини олди. У тез орада Лас-Вегасга учади
Showtime телеканали билан шартнома имзолаган чарм қўлқоп устасини Америкада Шугар Хилл шуғуллантиради, деб ёзди «Оламспорт». Хилл ўз вақтида британиялик машҳур боксчи Леннокс Льюис билан муваффақиятли ишлай олган мутахассис ҳисобланади.Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксда 10 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)