Саудия Арабистони табааси бўлган аёл машина бошқариб кетаётган пайтда ЙТҲда ҳалок бўлди. Мамлакатда аёлларга машина ҳайдаш рухсат этилганидан буён биринчи марта бундай ҳолат кузатилиши, деб хабар беради «РИА Новости».
Аёл Жиддада автомобиль ҳайдашни ўрганаётган эди. У билан бирга эри ўтирган эди. Эри рафиқасига ўргатиб бораётган эди. Аммо бир пайт аёл бошқарувда адашиб, бетон деворга урилди.
Номи келтирилмаётган аёл воқеа жойида ҳалок бўлди, эри эса шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)