Ёзги трансфер бозорида бир қатор харидлар амалга оширилди. Бу борада Англия ва Испаниянинг гранд клублари барчанинг диққат марказида тургани рост. Энди эса улар сафига Франция клублари ҳам қўшилаётганини кўриш мумкин.
Қуйида энг катта 10 та харид келтириб ўтилган.Неманья Матич (29 ёш) — 44,7 миллион евро
«Челси»га Жозе Моуриньо сабаб қайтган ярим ҳимоячи, собиқ устозининг ёнига — Манчестерга боришга қарор қилди.Гилфи Сигурдссон (27 ёш) — 49,4 миллион евро
«Эвертон» Уэльс клуби ҳисоб рақамига шунча ўтказиб берди. Гилфи чиндан ҳам шунга арзийдими айтиш қийин. Шунчаки, трансфер бозори чегара билмаётганидан келиб чиқилса, бу кимгадир оддий бўлиб кўринар.Бернарду Силва (22 ёш) — 50 миллион евро
«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида «Монако» довонидан ўта олмаганди. Шундан келиб чиқиб, Гвардиола асосий эътиборини Франция чемпионига қаратди.Кайл Уокер (27 ёш) — 51 миллион евро
«Тоттенҳэм» Маурисио Почеттино билан янги давр бошлай олди. Тайёр юлдузларни деярли сотиб олмайдиган «шпорлар», тайёр юлдуз етиштириб берадиган факбрикага айланди, қўйди. Уокер «шаҳарликлар»нинг иккинчи йирик хариди бўлди.Александр Ляказетт (26 ёш) — 53 миллион евро
Лионликлар сафида порлаган ҳужумчини табиийки, биринчилардан бўлиб Арсен Венгер пайқади ва уни харид қилди.Бенжамин Менди (23 ёш) — 57,5 миллион евро
Ҳа, «Манчестер Сити» клуби раҳбарияти пулни қаерга қўйишни билмаяпти. Билганида ҳимоячи учун шунча тўлармиди? Эслаб қолинг, бу тарихдаги энг қиммат ҳимоя чизиғи вакили бўлади.Альваро Мората (24 ёш) — 80 миллион евро
«Челси» сафида голлар уришни бошлаган Мората лондонликларни кўпроқ хурсанд қилишдан кўра, «Реал» мухлисларининг дилини ўртамоқда. Зидан келиб чиқиши ўзига жуда ўхшаш бўлган Карим Бензема билан қолишни истагач, Мората тинчгина кетишга қарор қилди.Ромелу Лукаку (24 ёш) — 84,7 миллион евро
Моратадан қимматроққа тушди Лукаку «Манчестер Юнаед» учун. Аммо унинг ҳам фойдаси аллақачон тегишни бошлади. Моуриньо Мората ва Лукаку вариантидан бирини танлади — шунисини.Усман Дембеле (20 ёш) — 105 миллион евро
«Барселона» қалтис вазиятда қолиб кетгани ва парижликлардан 222 миллион олиб қўйгани учун ҳам Дембеле қимматга тушди. Чунки каталонияликларнинг бошқа чораси қолмаганди. Неймарга зудлик билан ўринбосар керак эди. У топилди, жамоасини эса кўндириш осон бўлмади. Аксига олиб, Дембеле ўзининг иккинчи ўйинидаёқ жароҳат олди.Неймар (25 ёш) — 222 миллион
«ПСЖ» эса бу футболчининг жамоаси билан ҳисоблашиб ҳам ўтирмади ва Неймарни тож-у тахтига қўшиб, кўтарасига сотиб ола қолди.
Изоҳ (0)