Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан унинг қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев 5–6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентининг 5–6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашади.
Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюради.
Музокаралар якунлари бўйича президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қўшма декларацияни қабул қилиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)