Mirzo Ulugbek Innovation Center ахборот технологиялари ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш инновацион маркази илк резидентларини рўйхатга олди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.
Дирекция марказ расман очилган 25 августдан буён резидент мақомини олиш учун аризаларни қабул қилишни бошлаган эди. 1 октябргача 70 дан ортиқ юридик шахс ариза топширди.
Улардан 28 та компания инновацион марказ резиденти мақомига эга бўлди. Булар: «Инновациялар ва саноат кооперацияси маркази» МЧЖ, Olsoft ХК, Realsoft МЧЖ, Green White Solutions МЧЖ, Avars Plus МЧЖ, Datasite Technology ХК, Pragmatik Solutions МЧЖ, Gigal Info МЧЖ, Paymobile МЧЖ, Fof Soft Technology МЧЖ, Wiener Deming МЧЖ, Venkon Group МЧЖ, Leading Business Software МЧЖ, Intelligent Solutions МЧЖ, Special Soft ХК, SBS-Infosoft МЧЖ, SSP-Maroqand УК, Algoritm Consulting Group МЧЖ, Micros Development ХК, «Инвест Лойиҳа Консалт» МЧЖ, Round Umbrella ХК, Nyumaks Technology МЧЖ, Business Triangle МЧЖ, «Smart-com» ХК, «Стандарт IT-Сектор» МЧЖ, Prime Media Solution МЧЖ, Smart Technologies Group МЧЖ ва Alm Soft МЧЖ.
Рўйхатга олинган резидентлар Ўзбекистон Президентининг 30 июндаги фармони асосида 2018 йил 1 январга қадар имтиёз ва преференцияларга эга бўлди.
Марказ аризаларни кўриб чиқишда давом этади ва яқин вақтлар ичида резидентлар сонининг ортиши кутилмоқда.
Mirzo Ulugbek Innovation Center резиденти бўлиш учун аризаларни расмий сайт орқали онлайн топшириш мумкин.
Изоҳ (0)