Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-тур беллашувларига тўла якун ясалди. Унинг сўнгги учрашуви Наманганда бўлиб ўтди.
Олий Лига. «Локомотив» Тошкент дербисида зафар қучди. Бугун яна 6 та ўйин бўлиб ўтади
Вадим Абрамов «Нефтчи» билан илк бор зафар қучди. Қосимов ва Ҳасанов жамоалари 4 тадан гол урди
«Навбаҳор» 2017 йилги мавсум ҳисобидан ўз майдонида мағлуб бўлмаган Олий Лиганинг ягона вакили бўлиб турганди. «Пахтакор»га қарши учрашувда ҳам бу анъана давом этди. Ғалаба Наманган футбол клубини турнир жадвалида 7-ўринга олиб чиқди.
«Championat.asia» нашрининг ойдинлик киритишича, «Навбаҳор» сўнгги бор «Пахтакор» устидан 2011 йилда зафар қучганди. Шундан сўнг томонлар 11 бор тўқнаш келган бўлиб, ўйинларнинг 10 тасида Тошкент грандининг қўли баланд келган ва фақатгина 1 та учрашувда дуранг қайд этилганди.
23-турдан кейин Миржалол Қосимов ва Шота Арвеладзе жамоаларининг имкониятлари тенглашди. Улар бир хилда очко тўплаган, тўплар орасидаги фарқда ҳам тенглик бор.
Ўзбекистон Олий Лигаси 23-тур беллашуви 1 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)