Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти жанубий қисмига берилган авиазарба оқибатида камида 10 нафар хавфсизлик кучлари вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий 1ТV телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Вилоят губернаторининг расмий вакили Омар Звак авиазарба берилганини тасдиқлади, аммо ҳозирча ҳарбийлар авиазарба оқибатида ёки ердаги тўқнашувлар сабабли ҳалок бўлганми буниси номаълум.
Мамлакат Қуролли кучларининг номаълум вакили телеканалга маълум қилишича, авиазарбани Афғонистонда террорчиликка қарши курашда иштирок этаётган хориж давлатлари кучлари амалга оширган бўлиши мумкин.
Афғонистонда 2015 йилнинг 1 январидан бери НАТОнинг «Қатъий ёрдам» жанговар бўлмаган миссияси фаолият кўрсатмоқда. Унинг асосий мақсади афғон ҳарбийларига ўқув-машғулотларини ўтиш ва консултация беришдан иборат.
Изоҳ (0)