Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Хитойнинг Ченду шаҳри мезбонлик қилган ATP таснифидаги теннис турнири ғолибига айланди, деб ёзди «Оламспорт».
Мукофот жамғармаси 1.028.885 минг АҚШ доллари бўлган турнир финалида Денис кипрлик Маркос Багдатисга рақиб бўлди. Бешинчи гейм давом этаётган бир пайтда кипрлик спортчи ўзида оғриқ сезди ва учрашувни давом эттира олмаслигини билдирди.
Шу тариқа Денис Истомин карьераси давомидаги иккинчи ATP мусобақасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ғалабаси унга умумий ҳисобда 183.435 АҚШ доллари олиб келди. Ўзбекистонлик ракетка устаси бу пулни қўлга киритиш учун бир ҳафта меҳнат қилди.
Денис Истоминга, шунингдек, 250 рейтинг очкоси тақдим этилди. Бу билан спортчи ATP рейтингида анчагина кўтарилиб олиш имкониятига эга бўлади.
Хитойдаги теннис турнири давомида Денис Истоминга кучсиз рақиблар дуч келмади. У рейтингда 78-ўринни эгаллаб турганди. Қуйида, ўзбекистонлик спортчи таслим қилган рақиблар ва уларнинг ATP рейтингидаги ўрни келтирилган.
58-ўрин — Жаред Донадльдсон (АҚШ) 2:6, 7:5, 7:6(7:5)47-ўрин — Ян-Леннард Штруфф (Германия) 6:3, 7:6(7:3)43-ўрин — Юичи Сугита (Япония) 6:2, 6:7, 6:032-ўрин — Карен Хачановни (Россия) 6:3, 6:2
Изоҳ (0)