Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси ҳисобланган Темурхўжа Абдухолиқов Қатар Юлдузлар Лигаси тўпурарлари жадвалида учинчи бўлиб турибди. У ортда қолган уч турда 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонлик футболчи тўп сурадиган «Ас-Сайлия» сўнгги турни сафарда ўтказиб, 5:2 ҳисобида муваффақият қозонди. Абдухолиқов унда тўлиқ ўйнаб, гол уришга эришди.
Ўтган мавсум бу жамоа шарафини Санжар Шоаҳмедов ҳам ҳимоя қилганди. Унинг шартномаси 1,5 йилга мўлжалланган бўлса-да, ярим йилдан сўнг Тошкентга қайтиб келди ва «Локомотив» сафига қўшилди. Кеча Шоаҳмедов «темирйўлчилар» сафида «Обод» дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонлик яна бир футболчи Санжар Турсунов «Ал-Харайтият» сафидаги фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг жамоадошлари кетма-кет икки мағлубиятдан кейин дурангга эришди. Турсунов 84-дақиқада алмаштирилди.
Қатар Юлдузлар Лигаси 3-тур беллашувлари 29 сентябрь, жума
Изоҳ (0)