Қозоғистонда ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистонга олиб кириладиган янги транспорт воситалари учун (тиббиёт машиналаридан ташқари) акциз ставкалари 1 октябрдан 2 фоизга туширилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бу Президентнинг 29 сентябрь куни имзоланган қарорида назарда тутилган. Унга кўра, мамлакат ҳудудига олиб кириладиган аксизли маҳсулотлар учун импорт божлари ва акциз солиқлари қайта кўриб чиқилади.
Бунга қадар имтиёз фақат Россия ва Украинадан олиб кириладиган транспорт воситалари учун жорий этилган эди.
Олдинроқ Қозоғистон автомобиль соҳаси корхоналари иттифоқи «ҚазАвтоПром» Ўзбекистонга олиб кириладиган автомобиль техникаси учун акциз солиқларининг юқорилигидан норозилик билдирган эди.
Кучли божхона-тариф тўсиқлари туфайли Қозоғистондан Ўзбекистонга автомобиль олиб кирилмайди. Шу пайтнинг ўзида ўзбекистонлик автомобилсозларнинг машиналари Қозоғистонда ҳар қандай бож ва акциздан озод қилинган.
Изоҳ (0)