Москва ва Бутун Рус патриархи Кирилл бошчилигидаги Рус православ черковининг Москва патриархати делегацияси 30 сентябрь куни Самарқандда бўлиб, муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Меҳмонлар дастлаб Хўжа Дониёр мақбарасини зиёрат қилди.
Москва патриархати делегацияси қадамжонинг яратилиш тарихи ва кейинги йилларда бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, ибодат амалларини адо этди.
Шундан сўнг меҳмонлар Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Улар Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
Москва ва Бутун Рус патриархи Кирилл бошчилигидаги делегация аъзолари, шунингдек, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий обидаларни ҳам томоша қилди.
Самарқанд шаҳридаги Алексей соборида патриарх Кирилл иштирокида тантанали маросим ўтказилди. Унда россиялик меҳмонлар ҳамда христиан динига эътиқод қилувчи фуқаролар иштирок этди.
Вилоят мусиқали драма театрида Рус православ черкови хор жамоасининг концерт дастури намойиш этилди.
Изоҳ (0)