Мисрда миллий космик агентлик ташкил этилмоқда. Тегишли фармон мамлакат бош вазири Шариф Исмоил томонидан имзоланди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳужжат тасдиқлаш учун парламентга юборилади, мамлакат парламенти, ўз навбатида, кейинги ҳафтадан ёзги таътилдан қайтмоқда.
Вазирлар маҳкамаси йиғилишининг якунларига кўра олий таълим вазири Холид Абдулғаффор Мисрда сунъий йўлдошлар учириш тажрибаси борлигини таъкидлаб ўтди.
«Тегишли агентликнинг яратилиши мамлакат космик технологияларни фаол тарзда ривожлантира бошлашига замин яратади», — қўшимча қилди вазир.
Изоҳ (0)