• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жасурбек Иброҳимовнинг онаси судда фожиа билан тугаган муштлашув ҳақида гапириб берди

    26 сентябрь куни жиноий ишлар бўйича Миробод туман судида Боровский тиббиёт коллежининг 2-курс талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан очилган жиноий иш бўйича дастлабки суд эшитуви бўлиб ўтди. Эшитувда кўрсатма берган жабрланувчи — Жасурбекнинг онаси Нилуфар Алиева ўғлига таҳдид қилингани, нега воқеа кузатув камераларида акс этмагани, шунингдек, фожиа билан якунланган муштлашув сабаблари ҳақида гапириб берди, деб хабар қилади «Газета.uz».

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Унинг сўзларига қараганда, Жасур 3 май куни, шифохонадалигида калткалангани ҳақида гапириб берган.

    «Биз Ислом билан муштлаша бошладик, шу пайтда Ўлмас орқадан мени тепди, мен мувозанатни йўқотиб, йиқилдим, лекин менга туриш учун имконияти беришмади. Мен учинчи курс болалари Ҳурмат ва Темур ўраб олди, курсдошлар Бекзод, Темур, Ўлмас ва Ислом ҳамма томондан тепа бошлади. Бошимга тепа бошлаганларида, юзимга кучли зарба текканини ҳис этдим ва ҳушимни йўқотдим», — деган марҳум.

    Аёл ўғлининг шифохонада берган қуйидаги саволини унута олмаслигини тан олди:

    «Ойи, улар нега менга бунақа қилишди?».

    «Бу саволга жавоб бера олмадим», — деди Нилуфар Алиева кўзида ёш билан.

    Аёл, шунингдек, «ҳамма муштлашув ҳақида билиб бўлди» деган баҳона билангина ўғлини гапиртира олганини хабар қилди.

    «Мулоқотимизни икки марта бўлишди. У исмларни санаётганида, бошида Исломнинг отини айтди. Шу пайт хонага шифокорлар кириб, мен чиқариб юборди. Мен шу заҳотиёқ терговчи Мўминга қўнғироқ қилиб, унга Ислом ҳақида хабар бердим. Жасурбек ўзига келганидан сўнг суҳбатни давом эттирдик. Ўшанда мен суҳбатнинг бошқа иштирокчилари ҳақида билиб олдим».

    Раислик қилувчи судья Матчонбой Матчонов Жасурбек нега шифокорлардан ҳақиқатни яшириб, йиқилганини айтиб келганини сўради. Марҳум 14-шифохонада ҳам, Юнусобод туманининг 14-болалар шифохонасида ҳам ўз аҳволини шу билан тушунтирган эди.

    «У коллежда ўқишни давом эттириш-эттирмаслигини сўраганди. Жасур ўқишни давом эттириши ҳақида ўйлаганди», — деб бунинг сабабини тушунтирди Нилуфар Алиева.

    Коллеж ўқувчилари билан суҳбатларда марҳумнинг онаси ўқув муассасасида калтаклашлар муқаддам ҳам бўлганини аниқлаган эди. Унинг сўзларига қараганда, Ислом, Ўлмас, шунингдек, учинчи курсдан Темур ва Ҳурмат коллежни «ушлаб қўйган». Ўқувчиларга таянган ҳолда, аёл иккинчи курс талабаси Темур ҳам калтакланиб, юзидан жароҳат олганини ва юзи тикилганини маълум қилди. Тилга олинган ўқувчилар Темурни суратга олиб, барчага унинг фотосини кўрсатган, узоқ вақт уни калака қилиб юрган экан. Аммо ахийри бу ишни хаспўшлаб, жабрланувчи милицияга мурожаат қилмаслиги учун унга пул беришган экан. Бу баёнотни видеоёзувлар тасдиқлайди, маълум қилди аёл.

    Терговчилар Исломнинг оти хабар қилинганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари коллежга йўл олди. Улар боланинг суратини Telegram мессенжери орқали Нилуфар Алиевага жўнатди, аёл эса суратни Жасурга кўрсатди. Марҳум суратда Ислом эканлигини тасдиқлади. Ўз навбатида, Исломбек терговчиларга жанжал бўлгани куни Жасурбекни кўрмаганини айтди.

    Шундан сўнг шифохонага коллеж декани Мариэлла Туленовна (Тожиева), куратор Лилия Александровна (Назарова), Исломнинг ўзи онаси билан келди. Уларнинг ёнида Ислом муштлашувда ундан ташқари иккинчи курсдан Бекзод ва Темур (Жасурнинг курсдошлари), шунингдек, учинчи курсдан Темур ва Ҳурмат бўлганини айтди.

    «Аммо Исломнинг юзида ва қўлида бирор тирналган ер йўқ эди», — қайд қилди Нилуфар Алиева.

    Шундан сўнг у Мариэлла Туленовна 18 май куни амалга оширган ташрифи чоғида «негадир Жасур нимадир, масалан, Ўлмас уни орқасидан тепган-тепмагани ҳақида дегани ёки ҳеч нарса айтмагани билан қизиқди».

    Шунингдек, Жасурбек оламдан ўтганидан сўнг унинг курсдошлари дафн маросимига келди. Уларнинг айтишича, декан гуруҳни тўплаб, «Жасур энди йўқ, унга ёрдам бериб бўлмайди, коллежни ҳимоя қилиш керак» деган. Нилуфар Алиева бу учрашувда шахсан ўзи иштирок этмаганини билдирди.

    Нилуфар Алиева 4 май куни терговчи Мўмин иштирокида ўғлининг номидан тушунтириш хати ёзганида унга ҳеч ким босим ўтказмаганини тасдиқлади:

    «Аҳволим жуда ёмон бўлгани учун баъзан нима бўлаётганини тушунмасдим, чунки ўғлимнинг оғриқли ноласи мени ўлдираётганди. Шифокорлар кириб, дарҳол УЗИ қилиш кераклигини айтди ва бизни чиқариб юборди. Тезкор ходим Жасурга ручкани бериб, унга имзо қўйдирди. Шундан сўнг мен терговчини бошқа кўрмадим».

    Унинг сўзларига қараганда, 17 йил ичида Жасурбек ҳеч ким билан муштлашмаган ва муносабатларига ойдинлик киритмаган. Ўқишида ҳам муаммолар бўлмаган.

    Шундан сўнг савол бериш ҳуқуқи прокурор ёрдамчиси, кичик адлия маслаҳатчиси, давлат айбловчиси Бахтиёр Акромовга берилди. У воқеа ёнида рўй берган ҳарбий прокуратура ҳудудида ўрнатилган видеокамералар ҳақида савол берди.

    Ҳарбий прокуратуранинг Нилуфар Алиева йўллаган сўровга жавобида айтилишича, камералар умуман ишламаган.

    «Прокуратурада биринчи шахс йўқ, камералар эса фақат унинг кабинетида ишлайди. Раҳбар в.б. унинг кабинетига ўтмаган, шу боис камералар ўчиқ бўлган», — маълум қилди аёл.

    Прокурор аёл муштлашувнинг сабаби ҳақида нималар аниқлаганини сўради. Жавоб қуйидагича бўлди:

    «У гапира оладиган аҳволда бўлганида менинг асосий вазифам вазият ҳақида билиш эди — ким билан муштлашгани, ким уни қаерда ургани».

    Муштлашув сабаби ҳақида гапираркан, аёл коллеж ўқувчилари билан мулоқотдан сўнг хулосалар қилганини айтиб ўтди.

    «Ўғлим жамоатчиликка очиқ эди, гуруҳда ҳамма билан дўстлашиб кетганди. Қизлар ‘Бизнинг Жасур бошқа гуруҳлардан нотаниш болаларни эшикка яқинлаштирмайди, бутун гуруҳдан фақат Жасур бизни ҳимоя қиларди’ дерди. Мен ҳикоя қилган ҳалиги гуруҳ (Ислом, Ўлмас, Ҳурмат, Темур) яхши болаларни ўзига бўйсундириш учун уларни ‘синдирарди’. Боламнинг орияти бор эди. У иқтидорли талабалар қаторида эди», — маълум қилди Жасурнинг онаси.

    Матчонбой Матчонов бу воқеадан бошқа яна конкрет ҳолатларни келтириб ўтишни сўради.

    «У бошқа ҳеч ким билан муштлашмаган. Ҳеч қачон», — маълум қилди она.

    Адвокат Лола Исмоилова муштлашувнинг сабаблари ҳақидаги мулоҳазаларини айтиб ўтди:

    «У иқтидорли бола эди, гуруҳнинг ёқимтойи эди, спорт билан шуғулланарди, бунақалар уни ‘ботаник’ деб ҳисоблайди. Уларни нима қилишади? Уришади. Бу ҳар қандай мактаб тарихида бўлган» — деди адвокат журналистлар билан мулоқотда.

    Унинг сўзларига қараганда, жабрланувчи томон ота-оналарни жавобгарликка тортишга уринган:

    «Шунақа тушунча бор — ‘болаларга ножоиз тарбия бергани учун’ деган, бунинг учун жавобгарлик бор. Агар ота-оналар болаларига ножоиз тарбия бергани учун жавобгарликка тортила бошланса, Президентимиз бу ҳақда айтганди, ана ўшанда улар болаларига эътиборлироқ бўлади», — деди Лола Исмоилова.

    Тан жароҳатлари улар ҳар томондан етказилганини кўрсатади, қўшимча қилди адвокат.

    «Иш айбланувчиси бир киши, қолганлар ҳозирча гувоҳ сифатида иштирок этмоқда».

    «Бизнинг ишимизда энг қийини — айбсиз шахсни жавобгарликка тортиш. Исломбек Тўлаганов айбни ўзига олмоқда. Ҳар томондан калтаклангани факти бор, аммо у йиқилиб, орқаси билан ёки, айтайлик, қорни билан ётганини, у ёки бу унга зарба берганини аниқ айтиш имконсиз. Эксперт буни айта олмайди», — қайд қилди адвокат.

    Нилуфар Алиева адвокат билан суҳбат чоғида ўғлининг соғлиқ билан муаммоси бўлмаганини, фақат спорт билан шуғулланганида енгил жароҳат олганини хабар қилди. Шунингдек, у ўзидан бошқа ҳеч ким ички ишлар органларига мурожаат қилмаганини уқтирди.

    Муштлашув дарс пайтида рўй берди.

    «Ўғлимнинг портфели коллежда қолиб кетди, муштлашув ўқиш пайтида рўй берди. Курсдошларининг сўзларига қараганда, Темур синфга югурган, Фирдавс (Жасурнинг энг яқин дўсти) ундан Жасур қаердалигини сўраган. Темур унинг қорни оғриб қолганини, унинг портфелини олиб бориб беришини айтган. Шу пайт гуруҳ қизлари ва курсдошлар у қўлини қондан ювганини кўрган. Муштлашувнинг бошқа иштирокчилари синфга ҳеч нарса бўлмагандай кириб келган», — ҳикоя қилади Нилуфар Алиева.

    5 май куни шифохонага Исломнинг отаси Абдужалил Расулов келди. У барча болалар билан гаплашганини, ўғли Жасур билан «яккама якка» муштлашганини аниқлаганини уқтирди. Реанимация мудираси Маҳфуза Тўлқуновна ўша куни эрталаб соат 7:30 да Жасурни кўргани бир бобо келиб, у билан суҳбатлашганини айтди ва у Исломнинг отаси эканлигини кўрсатди.

    «Ўша куни ўғлим Жасур ҳеч кимни реанимацияга киритмасликни сўради, негалигини сўраганимда у жавоб берди: Исломнинг отаси келди. Таҳдид қилдими, деб сўраганимда, бошини қимирлатди», — сўзида давом этди Нилуфар Алиева.

    Айбланувчи томон адвокати жабрланувчи қандай асосда 4 май куни ёзилган мурожаатида Ислом Тўлагановнинг номини тилга олганини, айнан Ўлмас Жасурни тепганини қаердан билганини сўради. Нилуфар Алиева кўрсатма бериш чоғида бу нарсани айтиб ўтганини эслатиб, гапларини яна такрорлади.

    Шунингдек, у гувоҳлар ҳақида қўшимча ахборот келтириб ўтди. Ўғли шифохонада экан, у жиноят жойини кўздан кечиришга қарор қилди:

    «Гаражлар ёнида, ҳарбий прокуратура қаршисидаги бинода қурувчилар ишлаётган эди. Иш бошқарувчи билан гаплашдим, у бинога кириш тақиқланганини, аммо 3 май куни гаражлар томонидан, у ерда тирқиш бор, бино ҳудудига бир неча йигит кирганини, улардан бири қонга беланганини айтди. ‘Узоқдан уларни кўриб, бу ерга кириш мумкин эмаслигини баланд овозда айтдим. Улар чиқиб кетди’, — деди у».

    Темур билан суҳбатда Нилуфар Алиева муштлашувдан сўнг болалар қайтаётганда ертўладан аёллар чиқиб, Жасурга ювинишга ёрдам берганини аниқлаган:

    «Мен бу жойни топдим, бу ортопедик пойабзал ишлаб чиқариш цехи бўлиб, стоматологиянинг ёнида жойлашган экан. Лена ва Нигина исмли қизлар ростанам Жасурга биринчи ёрдам кўрсатган, унинг пешонасидаги ва юзидаги ярани водород пероксиди билан ювган экан. Уларнинг айтишича, гаражлар томонидан оқ кўйлакдаги олти-етти бола чиққан, уларнинг бири қонга беланган, уст-боши тупроқ бўлган, бошқа болалар жабрланувчига нималардир деган, нима бўлгани сўралганда эса жабрланувчидан бошқалар ‘йиқилди’ деб жавоб берган.

    Жасурнинг онаси, шунингдек, ҳар бир тиббиёт ходими унга ўғлининг аҳволини батафсил тушунтирганини, барча зарур материалларни тақдим этганини қўшимча қилиб ўтди.

    Суднинг биринчи куни фақат Нилуфар Алиева кўрсатма берди, унинг турмуш ўртоғи Маҳамаджон Турсунов бу кўрсатмаларни тасдиқлади. Шунингдек, судланувчи Исломбек чиқиши кутилганди, аммо суд раиси чиқишни қолдиришга қарор қилди. Суднинг кейинги мажлиси 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.

    27.09.2017, 21:05   Изоҳ (0)   120221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Эксимбанки 13 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон билан ҳамкорликни қайта тиклади

    27.09.2017, 20:58

    Элёр Ғаниев: McDonald’s Ўзбекистон бозорига кириш имкониятларини ўрганмоқда

    27.09.2017, 20:47

    2018 йилда Самарқандда йирик халқаро бизнес-форум ўтказилади

    27.09.2017, 20:22

    Ўзбекистонда халқаро суд жараёнларида иштирок этувчи юристларни тайёрлайдиган мактаб ташкил этилади

    27.09.2017, 20:10

    Ўзбекистон АҚШга 7 йил давомида 300 млн долларлик уран етказиб беради

    27.09.2017, 19:45

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Сенати раҳбари ва Дариға Назарбоевани қабул қилди

    27.09.2017, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50

    Британияда 140 йил аввал чўккан кема топилди

    Дунё | 8 июн, 20:20

    Россия Украинанинг марказий ҳудудига бостириб кирганини даъво қилмоқда

    Дунё | 8 июн, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.