АҚШ расмийлари Россия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларининг АҚШ ҳудудидан ўтишини чеклашга тайёргарлик кўрмоқда. Эркин парвозлар Очиқ осмон тўғрисидаги келишувда белгиланган эди, деб хабар беради Meduza.
Айтилишича, бундай чора АҚШ авиациясининг Калининград ҳаво ҳудудидан учиб ўтиши тақиқланганига жавоб тариқасида кўрилмоқда. Шу тариқа, Очиқ осмон тўғрисидаги келишувни биринчи бўлиб Россия томони бузган.
АҚШ Давлат департаменти бу ахборотни тасдиқлади. Бунда Россия ўз мажбуриятларини бажаришга қайтиши билан бу тақиқ ҳам олиб ташланишини аниқлаштириб ўтди.