АҚШ президенти Дональд Трампнинг севимли сервиси — Twitter қоидалар президент учун махсус ўзгартирилишини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳозирда сервис қоидалари бошқа фойдаланувчиларни ҳақорат қилиш ва зўравонликка чақиришни тақиқлайди. Бу тақиққа мувофиқ, Трампнинг кўпгина твитлари, айниқса КХДР ва унинг етакчиси Ким Чен Ин ҳақидаги постлари ўчирилиши лозим. Аммо бу иш шу пайтгача амалга оширилмади. Шу муносабат билан Twitter маъмурияти Трампга нима сабабдан бошқа фойдаланувчиларга берилмаган имкониятлар берилганини тушунтириб ўтди.
26 сентябрга ўтар кечаси компания вакиллари Трампнинг охирги хабарлари билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериб ўтди.
Баёнотда айтилишича, компаниянинг ички қоидаларига кўра, айрим қоидага зид твитлар «ахборий аҳамияти» туфайли ўчирилмаслиги мумкин.
Twitter вакиллари бу банд яқин орасида фойдаланувчилик келишувида пайдо бўлишини ваъда қилди.
Шу билан бирга, «ахборий аҳамиятига эга» твитлар қандай критерийларга кўра ажратиб олиниши тушунтирилмади.
Изоҳ (0)