Telegram мессенжерининг Осиёдаги айрим фойдаланувчилари сервис ишида муаммолар кузатилаётганидан нолимоқда. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
«Telegram’нинг Осиёдаги серверлари кластери доимий электр таъминотисиз қолди, — дейилади хабарномада. — Бу Осиёдаги фойдаланувчиларга таъсир кўрсатди. Ускуналар қайта юкланмоқда ва тез орада яна ишлай бошлаши керак».
Машҳур интернет ресурсларини кузатиб борувчи Downdetector сайтига кўра, мессенжер ишдан чиққани ҳақида кўпроқ Малайзия, Индонезия, Жанубий Корея, Камбоджа, Австралия ва Филиппиндаги фойдаланувчилар хабар бермоқда.
Изоҳ (0)