Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қозоғистонда 11—19 сентябрь кунлари барқарор тараққиёт учун атроф-муҳит ҳимояси бўйича Марказий Осиё Лидерлик дастури бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари қатнашди.

Дастурга иқлим ўзгаришларига мослашиш ва бизнеснинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш жараёнидаги ролини кўриб чиқиш бўйича сессиялар, академик мақолалар ва сув муаммоси бўйича муҳокамалар кирди. Иштирокчилар орасида минтақанинг барча мамлакатларидан давлат органлари, ноҳукумат ташкилотлар ва ОАВларнинг ёш вакиллари бор эди.

«Ёш етакчиларнинг минтақавий ҳамкорликда ва Марказий Осиёни барқарор ривожлантиришда тутган ўрни» сессияси доирасида битирувчилар ўз муваффақиятлари тарихи ҳақида сўзлаб берди, ва дастурдан ўтгач, уларнинг карьерасида қандай ўзгаришлар юз берганига тўхталди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар