Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Грециядаги касаба уюшмалари қарори билан барча ОАВларда қўшимча ижтимоий суғурта тизимини сақлаб қолиш, соҳа ходимлари меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини поймол этишни тўхтатиш талаб қилинган 24 соатли иш ташлаш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

26 сентябрь, сешанба соат 6:00 дан эртасига шу вақтгача радио ва телевидениеда янгиликлар чиқмайди, аксарият сайтлар ишламаяпти.

Касаба уюшмалари баёнотида ҳукумат ва иш берувчилар билан бир йил давомида ўтказилган музокараларда Edoeap Журналистларнинг қўшимча суғурта ва ёрдам ягона ташкилотини қутқариш учун ҳеч нарсага эришилмади. Мазкур фонд туфайли журналистлар қўшимча пенсия, зарурат бўлганда молиявий ёрдам ва тиббий хизматга эга бўлаётганди.

Охирги йилларда фонд молиявий инқироз туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда. Иш берувчилар эса унинг ишига тўсқинлик қилиб, бадал тўлашни тўхтатиб қўйди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар