Ўзбекистон Президентининг 11 сентябрдаги қарори билан 2018−2020 йилларда автомобиль йўллари, жумладан, шаҳарларнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва кўчаларини кўкаламзорлаштириш дастури қабул қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.
Унга кўра, уч йил давомида 1,6 миллиондан ортиқ дарахт ва бута кўчатларини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 782 мингтаси шаҳарлар, 103 мингтаси Тошкент кўчаларига экилади.
Илгарироқ хабар қилинганидек, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги «Автойўлкўкаламзорлаштириш» корхонаси «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» корхонасига айлантирилди.
1 октябрдан бошлаб умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шунингдек, шаҳарларнинг тегишли кўчаларини шартнома асосида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари қайта ташкил этилган корхона томонидан амалга оширилади.
«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» директори қўмита раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўринбосари ҳисобланади. Қўмита тузилмасида Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бошқармаси ташкил этилди.
Изоҳ (0)