Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон Чемпионати у ёқда турсин, Осиё Чемпионатига ҳам бормайдиган бўлди.
Ўзбекистон U16 мураббий Дилшод Нуралиев бошқарувида саралаш ўйинлари учун Саудияга ташриф буюрганди. Кеча — 24 сентябрь куни ўсмирлар саралашнинг сўнгги тури доирасида мезбон Саудияга қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бунга қадар ўзбекистонлик футболчилар Баҳрайн (1:0) ва Шри-Ланкани (6:0) таслим қилган, Иордания (0:0) билан дуранг ўйнаганди. 4 та ўйинда ўтказиб юборилган 1 тагина гол кўп нарсани ҳал қила олди.
Гуруҳни Иордания 10 очко билан якунлаган бўлса, саудиялик футболчилар 9 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Шунда ҳам улар энг яхши 2-ўрин эгалари қаторида бўла олмай, Осиё Чемпионати билан хайрлашди. 7 очкоси бор Ўзбекистон эса гуруҳни учинчи бўлиб тугатди.
Ўзбекистон терма жамоаларининг Осиё Чемпионатида иштирок эта олмаслик ҳолати яқин орада кузатилмаганди.
Осиё Чемпионати. Саралаш Ар-Риёд, Саудия Арабистони 20 сентябрь, душанба
Изоҳ (0)