Ироқ ядро давлатларини ядро реактори яратишга кўмак беришга чақирди. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясида мамлакат ТИВ раҳбари Иброҳим ал-Жаафарий маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Ироқ ушбу минбардан дунёнинг ядро давлатларини тинч мақсадларда фойдаланиш учун ядро реактори яратиш, шунингдек, атом энергиясини қўллаш технологияларини харид қилишга кўмак беришга чақиради», — деди Ироқ вазири.
«Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги келишув ноядровий мамлакатлар атом энергиясини тинч мақсадларда қўллаш, ушбу соҳада дискриманция таҳдидисиз тадқиқотлар ўтказиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида сўз юритилади», — дейди жаноб ал-Жаафарий.
Изоҳ (0)