Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари пахта теримидан озод этилди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ишончли манбалари хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, пахта теримига жалб этилган талабалар учун эртага, 23 сентябрдан бошлаб дарс жараёни бошланади.
Бироқ, тиббий ходимларнинг пахта теримидан озод этилиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳозирча ўз тасдиғини топмади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сенатининг халқаро муносабатлар қўмитаси делегацияси билан 15 август куни бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов 8 август куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йилги пахта ҳосилини теришга вояга етмаган ёшларни, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ходимларини жалб этишни қатъиян тақиқлаш тўғрисидаги баённома қабул қилинганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)