Халқаро пресс-клубнинг 20 сентябрдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонининг муҳокамасига бағишланди.
Навбатдаги анжуманда Бош прокурор ўринбосари Бекзод Мавлонов, Адлия вазири ўринбосари Есемурат Канязов, Германия халқаро ҳамкорлик ҳамжамияти дастур раҳбари Йорг Пуделька, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси кафедра мудири Гулчеҳра Маликова, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак спикерлар сифатида, шунингдек вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Давлат раҳбари ташаббуси билан қилинаёган ислоҳот фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини яратади, халқнинг фаровонлиги ва давлат органларининг фаолиятидан, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлардан қониқиш даражасини оширади.
Пировард натижада, Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғояни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга хизмат қилади.
Изоҳ (0)