Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе пойтахт дербисида «Локомотив» мағлуб этилгач, шогирдларидан икки кишини алоҳида эътироф этиб ўтди: Игорь Сергеев ва Александр Лобанов.
Бунга қадар мазкур икки футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси мухлислари томонидан кескин танқид остига олинганди. Сергеев ЖЧ саралашининг 10 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та ҳам гол урмаган бўлса, Лобановнинг асосий дарвозабон бўлишга лойиқ эмаслиги узлуксиз таъкидлаб келинганди.Ўйин тақдирини доим гол ҳал этади. Лобанов эса бугун бизни голдан қутқариб қолди. Шу боисдан ҳам айнан у бизнинг дарвозани қўриқламода.Тошкент дербисида «пахтакорчилар» «Локомотив» устидан Марко Симичнинг ягона голи сабаб зафар қучди.Игорь Сергеев эса жамоа тўпурари. У жуда меҳнаткаш, машғулотларда астойдил ишлайди. Иккинчи даврада ҳозирча 5 та гол урди. Деярли ҳар учрашувда тўп киритади. Мен Игорь Сергеевни ҳурмат қиламан, у ҳақиқий профессионал.
Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи
Изоҳ (0)