Баҳодир Аҳмедов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ашхобод—2017 даги тўртинчи ўйинида Хитойни таслим қила олмади — 4:4.
Учрашувда ўзбекистонлик футзалчилар тўрт бор олдинга чиқиб олиб, ҳар сафар жавоб голини ўтказиб юборди. Шу тариқа жамоа ўз гуруҳини пешқадам сифатида якунлай олмади.
Бунгача Ўзбекистон БАА устидан 5:1 ва Малдив устидан 9:1 ҳисобларида муваффақият қозонган бўлса, 20 сентябрь куни кутилмаганда Афғонистонга имкониятни бой бериб қўйганди — 2:4.
Афғонистонлик футзалчилар юз фоизлик натижа билан гуруҳни пешқадам сифатида якунлади — 12 очко. Ўзбекистон эса 7 очко билан иккинчи бўлди.
Чорак финалда Ўзбекистон футзал термаси мезбон Туркманистон ёки Вьетнам билан тўқнаш келади.
Ашхобод—2017 Гуруҳ босқичи. 2-тур 18 сентябрь, душанба
Изоҳ (0)