Кўзга кўринган Bleacher Report нашри Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатларида тўп сураётган аргентиналик ҳужумчиларга эътибор қаратди.
Диққат қилинса, улар мавсумни даҳшатли бошлай олганини кўриш мумкин. Италия А сериясида фаолиятини давом эттираётган Пауло Дибала мавсумнинг дастлабки беш турида 8 та гол уришга муваффақ бўлди. У ҳозирча яққол тўпурар. «Интер» шарафини ҳимоя қилаётган Макуро Икарди эса кетма-кет иккинчи мавсумдирки дастлабки беш ўйинда 6 та гол уришнинг уддасидан чиқа олган.
Лионель Мессига ортиқча изоҳ шарт эмас. Ўзининг иккинчи ёшлигини бошдан кечираётган Месси шу вақтда қадар бўлган энг даҳшатли стартини амалга оширди. Аргентина термасининг етакчиси мавсумнинг дастлабки беш ўйинида ҳеч қачон 9 та гол урмаганди. 2017 йилга келиб ҳужумчи шунга муваффақ бўлди.
Ва ниҳоят Англия Премьер-Лигасида ҳам тўпурар аргентиналик футболчи — Серхио Агуэро. Унинг ҳисобида 5 та гол бор.
Бош мураббий Хорхе Сампаоли уларнинг қай бирини майдонга туширишни-ку ҳал қилиб олади. Бироқ қолган жамоалар бу ҳужумчиларни Жаҳон Чемпионатида қандай тўхтатади?
Изоҳ (0)