Туркманистон пойтахида давом этаётган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 3-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистонлик спортчиларга 20 сентябрь куни 4 та олтин олиш насиб қилди. Ўз вазн тоифаларида Шерзод Раҳимов, Обидали Мавлонов, Хусниддин Рўзиев ва Раҳимахон Йўлдошева барча полвонларни мағлуб этиб, Ўзбекистон делегациясининг олтинларини 7 тага етказиб қўйишди.
Умумжамоа ҳисобида 53 та олтини бор мезбон Туркманистон пешқадам бўлиб турибди. Эрон термасининг олтинлари 10 тага етган бўлса, Ўзбекистон ва Қозоғистонда бу кўрсаткич 7 тадан.
Ўзбекистон рақиби Қозоғистондан 27 та кўпроқ медаль жамғарган: 7 та олтин, 16 та кумуш ва 34 та бронза.
Бокуда бўлиб ўтган Ислом Бирдамлиги Ўйинларида Ўзбекистон термаси умумжамоа ҳисобида Туркия, Озарбайжон ва Эрондан кейин тўртинчи бўлганди.
Изоҳ (0)