Тошкент туманида қўшнисининг уйидан тилла тақинчоқлар ўғирлаган келин фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ маълум қилди.
«Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 08:00 ларда Тошкент туманида яшовчи, уй бекаси, 1997 йилда туғилган Хуршида Набиева уйда ҳеч ким йўқлиги ва эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб қўшниси, уй бекаси, 1973 йилда туғилган Наргиза Шарипованинг уйи ётоқхонасидаги шкафи ичидан умумий нархи тахминан 4 миллион сўм бўлган бир дона тилла троси, бир дона тилла узуги ва бир жуфт тилла зиракларини ўғирлаган», — дейилади хабарда.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Хуршида Набиева ушланди. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)