Москвада безорилик ва тан жароҳати етказишда айбланган қиз ва йигит ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Moslenta.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, 22 ёшли талаба маъшуқасининг талабига биноан қиз билан илгари учрашиб юрган йигитга ҳужум қилган. Талаба болта билан рақибининг бошига 11 та зарба берган, сўнг унинг мобил телефонини олиб, воқеа жойини тарк этган. Жабрланувчи тирик қолди, уни кўплаб тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизишди.
Сўроқ чоғида қиз айбини тан олмади. Аммо у болтани олдиндан сотиб олгани ва собиқ йигитининг телефонини ўғирлашни режалаштиргани маълум. У гаджетдаги ёзишмаларини ўчириб ташлаб, сўнг уни сотиб юборишни режалаштирган.
Изоҳ (0)