Франция чемпионатининг 6-туридан жой олган «ПСЖ» — «Лион» ўйинида мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлиб, мезбонларнинг ҳужум триоси: Неймар—Кавани—Мбаппе гол ура олмаган, лионликлар «ПСЖ»га 2 та автогол «совға» қилганди.
Ўйиннинг 79-дақиқасига келиб лионликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни тепиш борасида бразилиялик Неймар ва уругвайлик Эдинсон Кавани баҳслашиб қолди. Якунда пенальтини Кавани амалга оширди, аммо зарба гол билан якунига етмади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Франциянинг L'Equipe нашри ҳар икки футболчи ечиниш хонасида муштлашиб кетишига оз қолгани, жамоадошлари уларни ажратиб қўйгани ҳақида ёзди. Маълум бўлишича, ҳар икки футболчининг шартномасида мавсумни тўпурар сифатида якунлаш учун алоҳида бонус кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, ким мавсум тўпурари бўлса, 1 миллион евро қўшимча даромад қилади.
Бунга қадар «ПСЖ» тўпурари бўлиб келган Златан Ибраҳимовичда келишув бироз бошқачароқ бўлиб, у тўпурар бўлган йиллари учун 1,5 миллион евролик бўлган.
«ПСЖ» раҳбарияти мана шундай шартга келишиш олдидан пенальтидан урилган голлар ҳисобда бўлмаслиги ҳақида айтмаган. Бир клубнинг икки футболчисида шарт ўхшаш бўлганидан кейин, улар пенальтини талашиши турган гап.
Пенальтини ким тепишни майдонда футболчиларнинг ўзлари ҳал қилишлари керак. Агар улар бунинг уддасидан чиқа олмаса, пенальтини ким тепишини ўзим ҳал қилиб бераман.Get French Football нашри Неймар Instagram тармоғида Каванини кузатишни тўхтатганига ойдинлик киритди. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, «ПСЖ» лагеридаги муҳит бузилиши катта эҳтимол.Унаи Эмери, «ПСЖ» бош мураббийи
Бунга қадар Неймар 4 та, Кавани 7 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)