Испаниялик Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал терма жамоасидан кетгач, уни Баҳодир Аҳмедов қабул қилиб олганди. Унинг бошқарувида ўзбекистонликлар Ашхободдаги Осиё Ўйинларини йирик ғалаба билан бошлади.
Илк турда Ўзбекистон термасига БАА рақиб бўлди. Учрашув Амирлик футзалчиларининг йирик мағлубияти билан якунига етди — 1:5. Бунга қадар БАА Малдив устидан 3:1 ҳисобида ғолиб чиқишга муваффақ бўлганди.
Бугун — 19 сентябрь куни Ўзбекистон термаси Малдивга қарши залга чиқади. БАА эса Хитойга рақобатчи бўлади.
Ашхобод—2017 Гуруҳ босқичи. 1-тур 18 сентябрь, душанба
Ўзбекистон — БАА 5:1
Голлар: Артур Юнусов, 10 (1:0). Даврон Чориев, 13 (2:0). Аш-Шамсий, 19 (2:1). Фарҳод Абдумавлонов, 20 (3:1). Дилшод Раҳматов, 27 (4:1). Константин Свиридов, 34 (5:1).Ўзбекистон: Рустам Умаров — Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Хусниддин Нишонов.
Изоҳ (0)