Усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Бунга қадар Ўзбекистон термаси мезбон Туркманистондан сўнг иккинчи бўлиб турганди, бир кун ичида эронлик спортчилар олтин медаллар сонини 4 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон термасига учинчи олдин медални баландликка сакраш мусобақасида Надия Дусанова олиб берди. Мазкур мусобақада иштирок этган яна бир ўзбекистонлик спортчи Сафина Саъдуллаевага кумуш медаль насиб қилди.
Ўзбекистон термасида медалларнинг умумий сони 28 та. Бу иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Шуларнинг 3 таси олтин, 5 таси кумуш ва 20 таси бронза. Туркманистонлик спортчилар эса аллақачон 29 та олтин, 21 та кумуш ва 12 та бронзага эга чиқиб улгурди.
Изоҳ (0)