Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондон марказий жиноий суди йўлдан ўтаётган аёлни уриб кетиб, унинг ҳаётига зомин бўлган 20 ёшли велосипедчини 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Воқеа ўтган йил февралида рўй берган эди. Аммо велосипедчи Чарли Аллистон 156 йил олдин қабул қилинган от-аравалар ҳақидаги қонунга биноан судланди, негаки суд амалдаги хавфсиз ҳайдаш тартибларини велосипедчиларга жорий эта олмас эди.

Тўқнашув оқибатида 44 ёшли Ким Бриггс бошидан оғир жароҳат олиб, бир ҳафтадан сўнг шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Аллистон Бриггс хонимнинг ўзи бу воқеада айбдорлигини судда иддао қилди. Унинг фикрича, аёл велосипедчига йўл бериши лозим эди.

Аммо суд бу даъволарни инкор қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди