Британия полицияси 15 сентябрь куни Лондон метрополитенида амалга оширилган терактга алоқадорликда гумон қилинаётган иккинчи шахсни ушлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Лондон четидаги Хаунслоу шаҳарчасида ўтказилган махсус операция чоғида 21 ёшли йигит ушланган.
Айни пайтда гумондор Лондон жанубидаги полиция участкасида ҳибсда тутиб турилибди.
Илгарироқ терактга алоқадорликда гумондор бўлган биринчи шахс — 18 ёшли ўсмир Дувр портида қўлга олингани билдирилган эди.
Изоҳ (0)