11 ёшли Фрэнк Гиаччо Оқ Уйнинг вақтинчалик газон қирқувчисига айланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Бола АҚШ президенти Дональд Трампга мактуб йўллади. У қўшниларнинг майсазорини қирқишини билдириб, Оқ Уй майсазорини бепул тартибга келтириши мумкинлигини ёзди.
https://twitter.com/MikeSacksEsq/status/908690130331996163
15 сентябрь куни Гиаччони президент қароргоҳига таклиф қилишди. Бу ерда бола бир соат давомида газон қирқди.
Шу вақтда унга Трамп яқинлашиб, бажарган ишини мақтади ва «АҚШнинг келажаги» деб атади. Аммо бола қулоғига тиқин тиқиб олган бола бошида президентга эътибор бермай, ишини давом эттирди.
Аммо кейинроқ улар яқиндан мулоқот қилди.
Газон масаласи ҳал бўлгач, Трамп болани отаси билан ўз кабинетига таклиф қилди.
https://twitter.com/Scavino45/status/908723427955167232
Изоҳ (0)