Черногориянинг «Бокель» жамоаси дарвозабони, 33 ёшли Горан Ленац клуб базасида машғулотлар ўташ чоғида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 16 сентябрь кечки соатларда рўй берди. Ленац клубнинг Котор шаҳридаги базасида дўсти билан бирга шуғулланаётган эди, аммо номаълум шахс унинг бошига ўқ узди. Голкипер шифохонага етказилди, у ерда шифокорлар эркакнинг ўлимини қайд қилди.
Полиция Которни бекитиб қўйган, айни пайтда жиноятчи қидирилмоқда.
Маълум бўлишича, қотил гувоҳларни қўрқитиш учун бир неча марта ҳавога ўқ узган.
Черногориянинг Skalaradio радиостанцияси жиноятчи шаҳарни яхши билишини тахмин қилди, негаки у қоронғуда яширинишга муваффақ бўлган ва шу пайтгача полиция уни топа олгани йўқ.
Изоҳ (0)