Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи базасида «замонавий ва юқори технологияли» маданият ва дам олиш боғи барпо этилади. Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 4 сентябрь куни шу ҳақдаги қарорни қабул қилди, дея хабар беради  «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳага Stargate Systems МЧЖ инвесторлик қилади. Golden Pages саҳифаларида мазкур компания сайти сифатида AKFA компаниялар гуруҳининг «Akfa.uz» сайти кўрсатилган.

Қарорда қайд этилишича, умумий майдони 20,79 гектар бўлган боғ аҳоли, энг аввало ёшлар талабини қондириши, «жаҳон стандартлари даражасида юқори технологияли» бўлиши лозим.

Лойиҳа концепциясига мувофиқ, тўлиқ реконструкция ва модернизация қилингандан сўнг боғ йил давомида кунига 10 минг нафаргача ташриф буюрувчига хизмат кўрсатади.

1 октябрга қадар боғ бино ва иншоотлари, аттракционлари, болалар темир йўли демонтаж қилиниши, 1 ноябргача инвесторга узоқ муддат ижарага топшириш учун тўлиқ шай ҳолатга келтирилиши лозим. Ижара муддати лойиҳа ишлари якунланадиган 2021 йил 1 январдан бошлаб 49 йилни ташкил этади.

«Газета.uz»га кўра, боғ 18 сентябрь, душанбадан ёпилади. Дам олиш кунлари ташриф буюрувчилар боғдаги мавжуд аттракционлар ҳамда келгуси тақдири номаълум болалар темир йўлидан фойдаланиши мумкин.

Янги боғда дунё меъморчилиги дурдоналари нусхалари, амфитеатр ва рангли тасвирлар акс этадиган картографик фаввора, велосипед йўлакчаси, аттракционлар ва оилавий ҳордиқ чиқариш учун бошқа объектлар, йирик савдо-кўнгилочар маркази, қаср-сарой кўринишидаги тантанали маросимлар учун жой, болалар қаҳвахонлари ва майдончалари барпо этилади.

Боғда иккита «Америка тепалиги» аттракциони ва болалар автодроми, интерактив поезд, лабиринт, томоша чархпалаги, сёрфинг билан шуғулланиш имконини берадиган сув иншооти, шунингдек, ўргатилган дельфинлар иштирокида шоу-дастур намойиш этувчи дельфинарий бўлади.

Хориждан келтирилувчи қурилиш материаллари, ускуналар, техникалар, аттракционлар, аудио ва видеоқурилмалар, дельфинлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликлар божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштириш йиғимларидан ташқари).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади