Тошкент вилояти Зангиота туманида дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Тошкент туманида яшовчи Б. Сойибназаров Зангиота тумани «Дархон» маҳалласидаги 240 туп турли хилдаги манзарали дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб олиб кетиб, ўсимлик дунёсига жиддий зиён келтирган.
Б. Сойибназаров томонидан етказилган моддий зарар миқдори 300 миллион сўмдан ошиқ баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ва уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.
Жиноят иши тергови назоратга олинган.
Изоҳ (0)