Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

15 сентябрь куни Президентнинг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилди.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Унга кўра, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахслар томонидан мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар, нодавлат таълим хизматлари кўрсатишни лицензия асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналиш ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш орқали таълим-тарбиянинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитлар яратиш;

соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун анъанавий таълим хизматлари билан бир қаторда сифатли ва оммабоп таълим олишнинг муқобил имкониятларини яратадиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш бозорини жадал ривожлантириш;

илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, услублари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижавийликни ошириш.

Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар:

ўз фаолиятини давлат таълим стандартлари ва талаблар асосида амалга оширади;

амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда юқори малакали педагог ва бошқа кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради;

ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабат ўрнатади;

ўз фаолиятини аҳолига пуллик таълим хизматларини кўрсатиш, хайрия фондлари ва грантлардан келиб тушган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштиради;

битирувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат беради.

Бундан ташқари, мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши белгилаб қўйилди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолига нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган бино, объектлар ва иншоотларни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ўрнатилган тартибда сотишни ташкил этади.

Юридик шахслар томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатишда:

чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғи ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган тўловлардан тузилган меҳнат шартномаси доирасида озод қилинади;

чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларга икки томонлама авиачипталарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар (узоқ муддатли меҳнат шартномаси асосида — бир йилда икки мартадан ошмаган ҳолда) иш берувчи томонидан қопланиши мумкин;

чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларнинг яшаш жойи учун тўловлар қисқа муддатли меҳнат шартномаларига асосан (бир ойдан кўп бўлмаган муддатга) иш берувчилар томонидан амалга оширилади, узоқ муддатли меҳнат шартномалари доирасида уларнинг яшаш жойи учун тўловлар шартнома шартларига мувофиқ иш ҳақи билан биргаликда тўлаб берилади.

Тижорат банкларига мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга бошланғич маблағни шакллантириш, бино ва иншоотларни сотиб олиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, замонавий ўқув жиҳозлари ва ўқитиш воситаларини сотиб олиш учун 5 йилдан кам бўлмаган муддатга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставкада имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган