UzReport телеканали профессионал бокс кечаларидаги муҳим жангларни Ўзбекистон ҳудудида кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари хабар берди.
17 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган машҳур T-Mobile аренада профессионал бокс бўйича йилнинг муҳим жангларидан бири бўлиб ўтади. WBA, WBC, IBF ва IBO йўналишларида жаҳон чемпиони, шу вақтга қадар ҳеч бир жангида мағлуб бўлмаган қозоғистонлик Геннадий Головкин унда The Ring версияси бўйича вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг кучли боксчиси ҳисобланган мексикалик Сауль Канело Альваресга қарши рингга кўтарилади.
Бутун жаҳон бокс мухлисларининг катта қизиқишига сабаб бўлаётган жанг кечасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқи энди UzReport телеканалига ҳам тегишли. 17 сентябрь, якшанба, соат 8:00 дан бошлаб ўзбекистонликлар Головкин — Альварес жангини жонли эфирда томоша қилиши мумкин.
Изоҳ (0)