Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон 2016 йилги фуқароликлар рейтингида 116-ўринни эгаллади. Рейтинг Швейцариянинг Henley & Partners компанияси томонидан тузилган, деб хабар беради Uz24.

Фото: Uz24

Фото: Uz24

Бир йил муқаддам Ўзбекистон 111-ўринни эгаллаган эди.

Рейтингни тузишда иқтисодиёт миқёси, инсон салоҳияти ривожи даражаси, жамоат тартиби ва барқарорлик, визасиз саёҳат, визасиз яшаш ва ишлаш имкониятлари ва бошқа омиллар инобатга олинади. Ўзбекистон барча кўрсаткичлар бўйича умумий 26,8 фоиз натижа кўрсатди. 2015 йилда бу кўрсаткич 25,4 фоизга тенг бўлган эди.

Рейтинг етакчиси Германия 82,7 фоизлик натижа кўрсатди. Иккинчи ўринни Франция (82,4 фоиз) ва Дания (82,3 фоиз) бўлишиб олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди