Чемпионлар Лигасининг ўтган йилги мавсумида «Барселона» чорак финалга қадар етиб келиб, Туриннинг «Ювентус» клуби довонидан ўта олмаганди. Ўшанда каталониялик футболчилар 180 дақиқа давомида Буффон дарвозасига йўл топа олмай, умумий ҳисобда 0:3 га енгилганди.
Жорий мавсумни Эрнесто Вальверде бошчилигидаги «Барселона» айнан «Ювентус»ни таслим қилишдан бошлади. Учрашувда Месси орзусига эришди ва Буффон дарвозасига 2 та гол урди. Томонлар мавсум аввалида Халқаро Чемпионлар Кубогида тўқнаш келган бўлиб, ўшанда Неймарнинг 2 та голи сабаб каталонияликлар 2:1 ҳисобида муваффақият қозонганди.
Грецияда ўтган «Олимпиакос» — «Спортинг» ўйинида дастлаб меҳмонлар 3 та гол урган бўлса, учрашув якунига 5 дақиқа қолганида мезбонлар бунга 2 марта жавоб қайтарди.
27 сентябрь куни «Барселона»ни Лиссабонда, «Олимпиакос»ни эса Туринда ўйин кутиб турибди.
Европа Чемпионлар Лигаси «D» гуруҳи. 1-тур 12 сентябрь, сешанба
Изоҳ (0)