13 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ким Чен Иннинг бутун дунё бўйлаб сердаромад бизнеси борлиги аниқланди. Ҳарбий масалалар бўйича мутахассис Андреа Бергер ҳужжатли фильмда айтиб беришича, Пхеньянда бундай мақсадлар учун «39-офис» ташкил қилинган.
2. Дональд Трамп тўққизинчи марта бобо бўлди. Президент Дональд Трамп ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ўғлини табриклади.
3. Немис журнали Путинни ошкора ҳақорат қилди. Нашрнинг жорий йилдаги сонларидан бирида «Канцлер Ангела Меркель Путиннинг итидан қўрқади, бироқ ит Путиндан эмас», деган жумла қўлланган.
4. Ўзбекистонга шакар божхона тўловисиз олиб кириладиган бўлди. 15 сентябрдан бошлаб шакарқамиш ёки қандлавлаги шакари ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий тоза сахароза (ўсимлик шакари) Ўзбекистонга нол ставкадаги божхона импорт тўлови ҳамда аксиз солиғи асосида олиб кирилади.
5. Биринчи марта аёл киши Сингапурга президент бўлди. Ҳалима Якоб Сингапурнинг янги президентига айланди, у яқин вақтларгача парламент спикери сифатида фаолият юритиб келган.