ЎФФ қошида ташкил этилган ва келишилган ўйинларга қарши курашиши керак бўлган қўмита бошлиғи Аҳрол Иноятов, миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедовнинг «Спорт» телеканалига берган интервьюси борасида фикр билдирди.
Аҳмедов Ўзбекистон Олий Лигасида келишилган ўйинлар бор экани ҳақида айтиб ўтганди. Иноятов эса бундай дейиш ярамаслигини ва нотўғри бўлишини, ўзлари бу ҳақда била олмаётгани ҳақида айтиб, жуда фидойи бўлса, Аҳмедов бунга қарши федерация билан бирга курашиши кераклигини қайд этди.Бу борада Аҳрол Иноятовдан интервьюни «Championat.asia» нашри олди.
Изоҳ (0)