Таниқли Голливуд актёри ва спортчи Жан Клод Ван Даммнинг ўғли, 21 ёшли Николас Ван Варенберг танишига пичоқ билан таҳдид қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
У бирга ижарада турадиган одам билан жанжаллашиб қолганини эшитган қўшнилар полицияга қўнғироқ қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари воқеа жойига келгач, квартирага олиб кирадиган қон изларини аниқлаган.
Тинтув чоғида уйдан, пичоқдан ташқари, марихуана топилди. Голливуд юлдузининг ўғли совуқ қурол билан ҳужум қилиш ва наркотик модда сақлашда айбланиши мумкин.
Изоҳ (0)