Ижевскда яшовчи фуқаро Анастасия Вотинцева ва унинг оила аъзоларига президент Владимир Путин совға қилган Сочига йўлланма 1,37 миллион рублга тушди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Саёҳат федерал бюджетдан молиялаштирилганлиги таъкидланмоқда. Санатория-курорт хизматлари 1,3 миллион рублга баҳоланди, яна 63,4 минг рубль кўнгилочар ва дам олиш соҳасидаги хизматларга кетди, 3,6 минг рубль эса қуруқликдаги транспорт ёрдамида шаҳар ичида ва унинг атрофидаги йўловчи ташиш хизматлари учун сарфланди.
Вотинцева Путинга яшаш шароитларидан шикоят қилган эди, давлат раҳбари эса шаҳарга ташрифи давомида уникида меҳмон бўлди.
Изоҳ (0)