Ўзбекистон ҳукумати муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган фуқароларга солиқ имтиёзлари тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 275 ва 290-моддаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун чоп этилди.
Ҳужжатга кўра, бундай манбалардан фойдаланган жисмоний шахслар уч йилга ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод қилиниши мумкин. Бунда улар амалдаги электр тармоқларидан бутунлай узилиши талаб этилади.
Ушбу имтиёзнинг тақдим этилиши учун асос бўлиб энергия билан таъминловчи ташкилотлардан бериладиган муқобил энергия манбаларидан фойдаланаётганлик ҳақида маълумотнома хизмат қилади.
Изоҳ (0)