Нью-ёрклик гулчи Льюис Миллер ва унинг жамоаси Farrow & Ball компанияси билан биргаликда Манхэттен марказидаги қурилиш майдонини гулзорга аянтирди, деб хабар берди TJournal.
Ёмғирга қарамай бир неча ёғоч бўлаклари ва минглаб гуллардан иборат конструкция бир кечада яратилди. Шунингдек, кўчанинг ушбу қисмини лойиҳалашда Farrow & Ball’нинг янги коллекциясидан ҳам фойдаланилди.
Нью-Йорк каби шаҳарнинг, айниқса, Мода ҳафталиги вақтидаги ижодий энергия сабаб, биз одамларни кундалик ҳаётнинг, хоҳ ишда ёки йўлда бўлсин лаҳзалик бой таассуротларга эга бўлишига ва уларни илҳомлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз.Миллер ўз ишларини «порлаётган гуллар» дея атамоқда.Шарлотта Косби, Farrow & Ball
Изоҳ (0)