Бугун — 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясига янги президент сайланади. Ҳисобот-сайлов конференцияси 10:00 да старт олади.
Айни пайтда Олий Лига клуби вакиллари, мураббийлар, раҳбарият ва вилоят футбол федерациялари етакчилари Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида бўлиб турибди. Шунингдек, конференция меҳмонларини рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда.
Бунгача эълон қилинган норасмий хабарларга кўра, ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ўз ваколатларини топширади. Катта эҳтимол билан унинг ўрнини «Пахтакор» вице-президенти бўлиб ишлаб келаётган Умид Аҳмаджонов эгаллайди. Хабарлар орасида «Бунёдкор» вице-президенти Мурод Алиевнинг Фарҳод Магомедов ўрнига ПФЛ директори этиб тайинланиши мумкинлиги ҳам қайд этилган.
Норасмий манбалар, шунингдек, ЎФФ вице-президентлари ҳисобланган Сардор Раҳматуллаев ҳамда Асқар Толибжонов ўз лавозимида қолиши мумкинлиги ҳақида айтган.
Изоҳ (0)